Қозоқларнинг расмий давлат хабар агентлиги “Казинформ”нинг билдиришича, Остонадаги Ҳукумат Уйида (расмда) Бош вазир Серик Аҳметов Президент Нурсултон Назарбой 2013 йил 11 октябрдаги ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҳукумат олдига қўйган топшириқлар қандай бажарилаётгани бўйича махсус мажлис ўтказибди.
Қозоқларнинг ҳукумати борлиги, ишлаётгани ва унинг ишлаётганини халққа кўрсатувчи оддий бир хабар. Қозоқлар учун оддий хабар.
Ўзбекистгнда бунақа хабар бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳукумат борми-йўқлигини ҳам, нима қилаётганини ҳам билмаймиз. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агантлиги ҳам, бошқа хабарчилик воситалари ҳам, асосан ҳеч кимни қизиқтирмайдиган, бир тийинга қиммат псевдо-хабарлар тарқатиш билан оворалар. Шу сабабли, ўзбеклар на дунёда на ўз мамлакатларида нима бўлаётганларидан хабарсизлар дейиш мумкин. Яхши ҳамки, кимларнингдир Интернетга кириш имкони бор, “Ҳаракат”дан бирон нарсалар билиб туришади.
Ҳукумат нима қилаётганини ҳам билмаймиз, дедик биз. Ҳаёт давом этмоқдами, демак, ҳукумат бор ва ўз вазифасини, миллат олдидаги бурчини бадармоқдаку, дейдиганлар ҳам топилиши мумкин. Аслида, шундайми? Ҳукумат ўз бурчини бажармоқдами?
Фақат ва фақат бизнинг Агентлигимиз эълон қилган аниқ рақамларга кўра, Ўзбекистон иқтисодининг қуввати, яъни киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича Қозоғистонга қараганда 8 баравар орқадамиз. Одамларнинг ойлиги киши бошига ЯИМга пропорционал бўлгани сабабли, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар кам. Катта шаҳарлардаги қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан 2-3 баравар кўп ойлик олишади. Орамиздаги фарқ ортиб бориб, яқинда 20 ларга чиқиши кутилмоқда.
Шу сабабли, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилишга кетмоқдалар ва ўша ерда топган пуллари ҳисобига оила тебратмоқдалар. Улар юбораётган пулнинг миқдори Давлат Бюджетимизнинг даромад қисмига (11 млрд доллар) яқин. Демак, ҳозир Ўзбекистон давлати Президент Ислом Карим ва унинг ҳукумати тарафидан эмас, чет элдаги мардикорлар тарафидан бошқарилмоқда.
Ўзбек халқи тожик аслли саводсиз Ислом Карим ва унинг ҳукуматидан қилаётган ишлари учун жавоб сўраши керак. Миллат номидан бу ишни журналистлар қилиши керак. Сўрамаяптиларми, бу ифлос журналистларнинг ўзидан жавоб сўраш вақти ҳам келади. Чунки, Ўзбек бутун умр пода бўлиб яшамайди. Унинг кўзини очаётган “Ҳаракат” Агентлиги ва “Бирлик” Партияси бор.