Бундан аввалги хабаримизда Англияда ислом террорризмига қарши кураш йўлида террорга тайёргарчилик машқларидан ўтганликда айблангалар учун жазо кучайтираётгани ҳақида хабар берган эдик. Тўғри, жазо механизмлари ҳам керак, бироқ, фақат жазони орттириш билан ҳамма жиноятларни, хусусан, терроризмни тўхтатиб бўлмайди, дейди “Ҳаракат” таҳлилчиси. Жиноятга қарши курашда асосий урғу жиноятга олиб келувчи ёки жиноятга судровчи омиллар билан кураш йўналишида бўлиши керак. Бундан бошқа самарали йўқ.
Ислом терроризми билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслиги, терроризм биринчи навбатда мусулмонларнинг ўзига қарши ишлаётганини назарда тутиб, ислом терроризмини тўхтатиш устида айнан мусулмонлар ўйлаши керак. Бугун Ислом уламолари бу билан шуғулланишлар шарт. Лекин, улар бундай масалаларни ҳатто тушунмасликлари фожеамиздир.
Маълумки, Қуръоннинг мавжуд тафсирига кўра, ҳарқандай жамият ва давлат исломий бўлиши керак. Демак, ҳар бир ҳақиқий мусулмоннинг бурчи – шу мақсад йўлида курашиш. Бугун Ислом дунёси ачинарли аҳволда ва Ғарбга қарам эканлигини ҳисобга олсак, ислом фанатиклари ўз мақсадларига етишиш учун террор йўлидан бошқасини кўрмаётганлари ҳам табиий.
Қолаверса, бу мақсад - етишиб бўлмайдиган мақсад. Чунки, масалан, автомобиль транспорт воситаси, телефон алоқа воситаси бўлгани каби, давлат бошқарув воситасидир. Бу воситаларни исломий қиламан деб ўйлашнинг ўзи ақлсизликдир.
Демак, Қуръон қайтадан ва тўғри тафсир қилиниши, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиши шарт. Ана ўшандагина, биринчидан, Ислом дунёси мустақил ривожаниш йўлига ўтади, иккинчидан, ислом терроризми ўз-ўзидан битади ёки ўта минималлашади.
Исломда чуқур ислоҳотларга муҳтожлиги, ислоҳотнинг асосида дунёвийлик принципини қабул қилиш ва Исломнинг ягона фарзи Имон эканлигини тан олиш шартлиги - “Ҳаракат” Ахборот Агентлиги таҳлилчилари тарафидан мунтазам айтиб келинмоқда. Шу йўналишдаги мақолаларнинг баъзибирлари билан қуйида танишиш мумкин:
- Ҳаж зиёрати атрофидаги қаллобликлар Исломда ислоҳот қилинмагунча тўхтамайди, яна ҳам кенгаяди (harakat.net/actual/?id_topic=9&id=164)
- Хатқутимизга келган Шaйx Муҳaммaд Юсуфни ҳимоя қилувчи аноним хат ва унга қисқа жавоб (harakat.net/actual/?id_topic=9&id=165)
- Покистон ва Афғонистон мусулмонлари билан бирга бўлсак, қолоқликдан чиқолмаймиз, ўзбеклар Имонийлар мазҳаби яратишда лидерлик қилиши керак (harakat.net/actual/?id_topic=9&id=162)
- Ислом ислоҳотларга муҳтожлигини тушунганлар ҳар доим бор ва бўлган (harakat.net/actual/?id_topic=9&id=124)
- Ислом динида қилиниши муқаррар бўлган ислоҳотларнинг умумий принциплари ҳақида (harakat.net/actual/?id_topic=9&id=84)