10 January 2014
17:11 - Англияда мусулмонлар сони ортмоқдами, террористларнингми?

Машҳур "The Telegraph" газетасининг 9 январь сонида сарлавҳасини “Террористликка ўқитиш ва ўқитилиш учун умр бўйи жазо” деб номли мақола эълон қилинди. Газетанинг Сиёсий Муҳаррири Жеймс Киркупнинг билдиришича, Буюбританияда террорга тайёргарчилик машқларидан ўтганликда айбланаётганлар учун жазо мавжуд 14 йилдан умр бўйи қамоққа чиқариш бўйича қонун тайёрланмоқда. Шу пайтгача умр бўйи жазо террорда қатнашганлар учунгина берилар экан.

Бутун дунёда террор билан боғлиқ қонунчилик жазоларни кучайтириш йўналишида ривожлантирилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли Англияда келган бу хабарга ортиқча эътибор беришнинг кераги йўқ эди.

Аммо, яна ҳеч кимга сир эмаски, ҳозир бутун дунё терроризм деганда ислом терроризмини тушунмоқда, аслида ҳам шундай. Шу сабабли, "The Telegraph" газетасини хабарининг муҳимлик даражаси юксак. Бунинг устига, бугун яна шу газетада эълон қилинган бошқа бир мақолани ўқисангиз, кечаги хабарнинг муҳимлик даражаси яна ортади.

Бугун эълон қилинган мақоланинг номи - “Англия ва Уэльсда туғилаётган болаларнинг сал кам ўндан бири мусулмондир”. Охирги маълумотларга кўра, 5 йшгача бўлган болаларнинг сал кам ярми мусулмон. 2001 йили мусулмонларнинг сони бу мамлакатда 1,6 млн (аҳолининг 3 фоизи) бўлган, 2011 да 2,7 млн (4,8 фоиз) бўлибди.

Тўғри, баъзи мутахассислар яқин ўн йилликларда Англияда мусулмонлар кўпчилик бўлишини тахмин қилишса, бошқа баъзилари ҳеч қачон бундай бўлмаслигини таъкидламоқдалар.

Тахминлар турли бўлиши мумкин, аммо террорга тайёргарчилик машқларидан ўтганликда айбланаётганлар ҳақида қонун тайёрлаётган расмийлар мусулмонларнинг сони кескин ортишига, демак, ислом терроризми бундан ҳам кучайиши мумкинлигига тайёрланишаётгани шубҳасиздир.

Расм ҳам шу газетанинг сайтидан олинган.