09 January 2014
23:10 - Россиядаги мардикорларимиз бошида қора булут: эркинликни чекловчи янги тартиб амалга киради
Россия ҳукумати меҳнат муҳожирларининг Россияда бўлишини чеклашга қаратилган чораларни қатъийлаштирмоқчи. Янги йилдан кучга кирган тартибга кўра, Россия билан ўзаро виза тартиби амал қилмайдиган мамлакатлар фуқаролари, хусусан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида 90 кунгина эркин бўлиши, аксинча, ишлашга бўлган махсус рухсатномани кўрсатиши лозим.

“Новый регион” нашрига кўра, хориж фуқароси, жумладан, Ўзбекистон фуқароси ҳам, 1 январь куни Россияга кириб келса, у 90 кун бу малакатда бўлиши мумкин ва сўнг мамлакатдан чиқиб кетиши керак. Кейин эса Россияга 3 ойдан сўнггина қайтиб кира олади.

Бундан ташқари Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари устидан назоратни кучайтириш йўлларини изламоқда. Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Федерал Миграция Хизматига 30 июнгача Россия Федерацияси ҳудудида туриш қоидаларини бузган чет элликларни мамлакатга 3 йилдан 10 йилгача киритмаслик чораларини кўришга буюрган.

Мамлакатимиз Давлат бюджетининг даромад қисмидан қолишмайдиган миқдорда пул келтираётган мардикорларимизни дангаса деб атаган, ўша “данасалар” туфайли Ўзбекистон иқтисоди оёқда турганини тушунмайдиган иқтисодий саводсиз Ислом Каримнинг яна боши ғалвада, дейди мухбиримиз.

Лекин, Ўзбекнинг кўзи қачон очилади, бундай саводсиз раҳбардан қутилиш йўлларини қачон қидиришга бошлайди?