09 January 2014
22:21 -
Собиқ ҳокимнинг 15 яшар қизи ўз жонига қасд қилди
Жиззах вилояти Зомин тумани собиқ ҳокими Ўскан Азимовнинг қизи Зиёда 3 кун аввал ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда таҳририятимизга хабар йўллаган жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 15 яшар қизнинг жонига қасд қилишига отасининг қамалиши билан боғлиқ таъна ва бошқа гап-сўзлар сабаб бўлган.
Инсон ҳуқуқлари ҳмоячиси Зиёдилло Раззоқовга кўра, Зиёда Ўскан Азимовнинг энг кичик қизидир. Дадаси ҳам уни жуда қаттиқ эркаларкан, яхши кўраркан. Қизча дадасининг бугунги аҳволидан, қамоқда эканлигидан қаттиқ сиқилган ва ўз жонига қасд қилган.
Жиззах вилояти Зомин туманига 2009 йилдан бери раҳбарлик қилган Ўскан Азимов 2013 йилнинг 15 ноябрь куни прокуратура органи томонидан пора олаётганида ҳибсга олинганди.