09 January 2014
21:37 - Навоийдаги индустриал–иқтисодий зонада валютада ишлайдиганлар учун махсус шароит яратилади
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базаси хабарига кўра, эндиликда Навоий вилоятидаги “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида айрича валюта тартиби амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида бу ҳақда таъкидланиб, “Навоий” эркин индустриал–иқтисодий зонаси иштирокчилари алоҳида имтиёзларга эга бўлган банклардан фойдаланиши кўзда тутилган. Махсус ваколатланган банкларда ўша зонанинг иштирокчилари, яъни зонадаги инвестор-у ишбилармонлар хорижий валютада ҳисоб рақамлари очиши мумкин.

“Эркин иқтисодий ҳудуд иштирокчилари Ўзбекистон Марказий Банки рухсати билан хорижий банкларда ҳам ҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин. Иқтисодий ҳудуд иштирокчиларига хизмат кўрсатаётган банклар Марказий Банкни мазкур ҳудуддаги ташкилотлар томонидан олиб борилаётган валюта операциялари ҳақида белгиланган муддатда хабардор қилиб туриши лозим” дейилади Қарорга келтирилган шарҳда.