08 January 2014
19:48 -
Тошкентдаги турк элчисининг миссияси битди
7 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Туркиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сертач Сўнмезайни қабул қилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Умумуий руҳдаги хабарлардани маълум бўлишича, учрашувда ўзбек-турк алоқалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилган. Таъкидланишича, ўтган йилнинг 9 ойида давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 981,7 миллион АҚШ доллрини ташкил этибди.