06 January 2014
17:14 - Ўш шаҳрининг янги ҳокими ким бўлса ҳам, ўзбекларнинг аҳволи ўзгармайди

Маълумки, 2013 йил 5 декабрь куни, Қирғизистон Бош вазирининг қарори билан қирғиз фашистларининг ғоявий раҳбари Мелисбек Мирзакматов Ўш шаҳар ҳокими вазхифасидан озод этилганди. Ўша пайтда “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилгани сабабли, бу ҳақда хабар бермаган эдик.

Ҳозир янги ҳоким танлаш учун бошланган сайловолди жараёни давом этмоқда. Янглишмасак, ҳоким Шаҳар Кенгаши тарафидан сайланади.

Қирғиз хабар воситаларининг хабарига кўра бугун ҳокимликка 2 номзод кўрсатилди.

Шаҳар Кенгашидаги “Улуттар биримдиги” ва яна бир партиянинг қўшма фракцияси собиқ ҳоким Мелисбек Мирзакматовни (рамда) яна номзод қилиб кўрсатган. Бундай қарор учун якдиллик билан фракциянинг ҳамма аъзолари (21 депутат) овоз берибди.

Бироздан кейин Шаҳар Кенгашида кўпчликни ташкил қилувси ҳукуматпараст фракция ҳам ҳокимликка номзодини кўрсатди. У - “Зомондош” Партиясининг вакили Айтмамат Қадирбаевдир.

Хабарда айтилишича, 2013 йил 25 декабрь куни Ўшда Социал-Демократик, Рспублика, Ота Макон, Адолатли Қирғизистон ва Замондош партияларининг коалицияси тузилган бўлиб, ўша коалициянинг Шаҳар Кенгашидаги фракцияси (23 депутат) Айтмамат Қадирбаевни ҳокимликка номзод қилиб кўрсатди.

Мелисбек Мирзакматов Қора-Сув туманида 1969 йили туғилган. Айтмамат Қадирбаев 1966 да туғилган, у ҳам Қора-Сув туманида.

Қирғзистонда ўзбекларга нисбатан фашистик сиёсат давлат даражасига кўтарилгани сабабли, янги ҳоким сайланиши билан Қирғизистондаги ўзбекларнинг аҳволида косметик ўзгаришларгина бўлиши мумкин. Ҳақиқий ўзгаришлар Ўзбекистон давлат сифатида Қирғизистондаги ўзбекларнинг ҳимоясига очиқча чиққандан кейин бўлади. Бунинг учун, авваламбор, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳокимлик қилаётган тожиклар режими ағдарилиши керак.