06 January 2014
14:12 - АҚШ шу йилнинг ўртасидан Ўзбекистонни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқаради

Хавфсизлик Департаменти тарқатган пресс-релизда айтилишича, 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб, бир қатор мамлакатлар ва ҳудудлар АҚШ ҳарбийларига ортиқча маош тўлаш назарда тутилган хавфли зоналар рўйхатидан чиқарилади.

1 июндан бошлаб хавфли ҳисобланмайдиган мамлакат ва ҳудудлар қуйидагилар:

- Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Гаити, Жанубий Тумор, Рванда, Либерия, Бирлашган Араб Жумҳуриятининг ерлари.

- Бахрейн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Сербия ва Черногориянинг эса, ери билан бирга осмони ҳам.

- Араб Денгизи, Аден ва Омон Қўлтиқлари ҳамда Қизил Денгизнинг сувлари.

- Форс Қўлтиғининг суви ва осмони

“Ҳаракат”нинг фикрича, АҚШнинг иқтисоди кучли равишда юксалиш арафасига келиб қолгани сабаби, хавфли зоналар рўйхатининг кенгайтирилиши – ҳарбийларга ортиқча пул тўлашни камайтириш мақсадида қилинди, деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Демак, бу ҳудудларда ростдан ҳам АҚШ ҳарбийлари учун хавфсизлик даражаси ошган.