Маълумки, насронийларда бу динга киришнинг биринчи ва асосий қадами чўқинтириш маросимидир. Бу маросим – гуноҳларни ювиш учун сувга кириш сифатида кўрилади. Лекин, гуноҳи бўлмаган Исо пайғамбар ҳам чўқинтирилганидан тушуниш мумкинки, бу маросим гуноҳларни ювишдан ҳам кўпроқ, насроний бўлишнинг асосий рамзий белгиси ҳисобланса керак.
Насронийликнинг баъзи оқимлари чақалоқни сувга чўмдириш маросимини тан олсалар, баъзилари фақат катталар онгли равишда сувга киришлари тўғри эканлигида қатъий турадилар.
Нима бўлганда ҳам, чўқинтириш (сувга кириш) маросимини ўтказиш календарь бўйича шу кунларга тўғри келади. Шимолга кетган сари сув совуқ бўлса ҳам, кўпгина насронийлар бу маросимни бажарадилар.
Бугун Истанбулда шундай маросим бўлганини Туркия хабар воситалари билдиришди. Сув муздек бўлишига қарамасдан шаҳарнинг Ўртакўй маҳалласида шундай маросимга анча одам қатнашган.