05 January 2014
09:04 -
Қаҳратонда совуқ хабар: Ўзбекистонда жисмоинй шахсларга солиқ миқдори оширилди
Янги йилдан Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, жисмоний шахсларга тегишли мулклар учун солиқ (мулк солиғи) миқдори 1,04 фоиздан 1,2 фоизга оширилди. Шунингдек, бинолар ва автотранспорт воситалари учун ижара ҳақининг минимал миқдори ҳам икки баробарга оширилди. Яшашга мўлжалланмаган бинолар ижара ҳақи 1 квадрат метрга Тошкентда 6000 сўм, Нукус ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда 4000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 2000 сўм қилиб белгиланди.
Аҳолининг реал даромадлари ошмаган айни пайтда мулк солиқлари ставкасининг оширилишини кишилар оғриқли кутиб олишди. Аммо Президент қарорида корхоналар ўз даромадидан тўлайдиган солиқ миқдори 9 фоиздан 8 фоизга озайтирилгани таъкидланади.