05 January 2014
09:55 -
Нарпайда “Ҳазрат Али” жомъе масжиди ёпилди
Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси қарори билан вилоятнинг Нарпай туманида жойлашган “Ҳазрати Али” жомъе масжиди ёпилди. Нарпайликларга кўра, тумандаги энг йирик масжид Адлия органи томонидан ноқонуний равишда ёпилган. Чунки, масжид қонунда белгиланган тартибда барча солиқларни тўлаб келаётган, ёнғин хавфсизлиги, санитария ҳолати ва бошқа қоидаларга амал қилиб келаётганди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига шикоят қилган нарпайликлар масжиднинг қайта очилишини талаб қилишмоқда. Аммо на идора, на ҳукумат аҳолининг жонбозлиги эвазига ҳашар йўли билан қурилган масжид борасидаги бу арзларга қулоқ осмаяпти.