05 January 2014
08:14 - Навоийда ногирон журналист тазйиқ остида қолди
Навоий вилоятида бир ногирон ва бева журналистга нисбатан бир сиқим амалдорлар томонидан кучли тайзиқ ўтказилиб, болалари оч-юпун қолгани ва ҳатто коллежга қатнай олмаётгани билан ҳеч ким қизиқмаяпти, деб ёзди “Ҳаракат” ўқувчиларидан бири бизга юборган хатида. Унинг таъкидича, республика юқори турувчи идораларидан қонуний текширув талаб қилаётган журналистнинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмоқда.

Мауллифнинг таъкидича, вилоятдаги “Кармана овози” газетасида 8 ходим нафар ходим ишлайди ва уларнинг 7 таси эркак кишилардир. Боз устига уларнинг барчаси таҳририят раҳбарининг ошна-оғайнилари. Аммо бош муҳаррир биргина аёл ногирон ва бева ходим Дилдора Боймуродовани сиғдирмади ва у билан қасдлашиб, уни ғайриқонуний равишда ишдан бўшатди.

Мазкур ноҳақликлар, таҳририятдаги носоғлом муҳит ва муҳаррир О.Аслоновнинг муассасадаги жиноятлари ҳақида хабар берган собиқ ходимнинг шикоятлари ўрганилмаяпти. Аксинча, журналистнинг ўзи тазйиққа олиниб, унинг ҳаётига таҳдид қилинмоқда.

Масалан, ўша муҳаррир Ражаббой Раупов исмли журналистнинг “ёзувчилиги” учун МХХ унга қасд қилгани ва жиноятчи ёллаб, бош қисмига оғир арматура билан уриб ногирон қилиб қўйганини, Нуроталик Тўйбека исмли ногирон аёлни ҳам бир қатор шикоятлар ёзгани боис шу аҳволга солишганини айтган ва Боймуродованинг ҳам бошига шу кунлар тушиши мумкинлигини писанда қилган.

“На ногирон бева журналистнинг ўзи ва на унинг фарзандлари байрам кайфиятида эмас. Қуруқ дастурхон ва ҳатто газ, электр токи тўловлари қарзи билан уйда” деб ёзади “Ҳаракат”га мактуб йўллаган ўқувчимиз. Унга кўра, Боймуродованинг шикоятлари текширилса, қонунга мувофиқ ўрганилса, носоғлом муҳит бартараф қилинган бўларди.