14 June 2013
19:12 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Қинғир ишнинг қийиғи...
Бозор иқтисодиёти даврида яшаётганлигимиз сабабли ҳам хозирда якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар жуда кўпчиликни ташкил этмоқда. Буни ҳар бир қадамда учрайдиган кичик дўконлар, халқ орасида оммалашган «пайнет»лар, майда аптекалар ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларининг кўпайганидан ҳам кўриш мумкин. Ҳукумат томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бир талай бўлишига қарамай, айрим низоли вазиятлар учраб турибди ва бу тадбиркорлар ишига тўсқинлик қилмоқда.
Тақдир тақозоси билан яқинда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди биносидаги суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этишга тўғри келди ва у ерда кўп қизиқ холатларнинг гувоҳи бўлдим. Судда «Мирзо Улуғбек туман электр тармоқлари» корхонаси назоратчиси Маҳмудов Алишер Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланди ва унга тегишли жазо чораси белгиланди.
А.Маҳмудов хизмат вазифасига кўра ўзига бириктирилган ҳудудда жойлашган юридик шахслар, яъни истемолчиларни электр энергиядан оқилона фойдаланишларини, сарф қилинган электр энергияси тўловларини ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиши керак бўлган. У эса мўмай даромад топиш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-1 мавзесидa жойлашган «Rаgnаrок-NТ» МЧЖга қарашли компьютер хизмат кўрсатиш шохобчаси ва у ердаги мавжуд сартарашхонадаги электр энергия ҳисоблагичининг рақами китобда қайд этилган рақам билан тўғри келмаслиги сабабли, ҳисоблагич бўлмаган деб ҳисобланишини ва унинг оқибатида жамият 4.000.000 сўм жарима тўлаши кераклигини МЧЖ раҳбари Набиев Нурмуродга айтган. Бошлиқ эса ушбу ҳисоблагични аввалги назоратчи ўрнатганини, тушунмовчиликка олдинги инспекторни чақириб аниқлик киритиш кераклигини айтганида, А.Маҳмудов олдинги назоратчи билан иши йўқлигини, энди бу ҳудудга у инспекторлик қилишини, барча ишларни ўзи ҳал қилишини таъкидлайди.
Хайрон қолган Н.Набиев нима иш қилиш керак деганида А.Маҳмудов ушбу камчиликларни жаримага тортмаслик учун 800 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шунда барчасига «кўз юмишини» айтади. Шундан сўнг МЧЖ раҳбари «Оч қорним, тинч қулоғим...» қабилида А.Маҳмудовга айтилган «хизмат ҳақини» беради ва ёш назоратчи мазкур ҳисоблагични бошқасига алмаштирилганлиги ҳақидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари бўлими томонидан расмийлаштириш лозим бўлган маълумотномани қалбакилаштириб, уни Тошкент шахар электр тармоқлари ОАЖнинг операторлик бўлимидаги компьютер маълумотига киритиш учун тақдим этади.
Бу каби ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди ва яна қанчадан қанча тадбиркорнинг чўнтагини қуритади ёки асабларини тамом қилади, билмайман. «Мевали дарахтга тош отилганидек» салгина даромад кўра бошлаган тадбиркорнинг эшигини «райгаз», «электросет», «СЭС» ва бошқа шунга ўхшаш ташкилот вакиллари тақиллатвергач тадбиркор додини кимга айтсин...
Тадбиркор Зоҳид Жўраев