14 June 2013
22:05 -
БМТнинг ҚИЙНОҚЛАР БЎЙИЧА МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛИШИ КЕРАК! ("Эзгулик" жамиятининг 14-сонли пресс-релизи, 14 июнь 2013)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг мазкур пресс-релизи эълон қилинишига Ўзбекистон телевидениесининг “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилаётган “Сарой жавоҳири” номли корейс сериали баҳона бўлди. Тўғрироғи, Кореянинг ўрта асрлардаги маъмурий бошқарув тизимини акс эттирган мазкур сериалдаги қийноқ эпизодлари, терговдаги зўраки иқрорлик манзараси, кишини жунбушга келтирувчи зўровонлик фактлари мавзуга киришимизга ундади.
Шу кунларда бир гуруҳ ёзувчи, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси ва адвокатлар мамлакатимизнинг давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳфаза қилиш органлари ва БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачисига Самарқандда кўрилган бир жиноят иши юзасидан очиқ хат билан чиқишган. Очиқ хат жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди томонидан 2010 йилнинг 19 майида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қотиллик моддаси билан судланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Арсен Аганов, Исомиддин, Низомиддин ва Сирожиддин Эргашевларнинг қотиллик қай тариқа бўйнига қўйилгани ҳақидадир.
2009 йил 30 январь куни Самарқанд Давлат Чет тиллар институти инглиз филологияси факультети талабаси, 1988 йилда туғилган Мадина Исломова ва унинг 9 яшар укаси Ўлмасбек Ўлмасов Самарқанд шаҳар Бағдод кўчаси 1-уйнинг 17-хонадонида ваҳшийларча бўғизлаб ўлдирилади. Ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи мазкур ҳодиса юзасидан 150 га яқин гумондорлар ҳибсга олиниб, шафқатсиз қийноқларга солинади. Самарқандда “Концлагер” номи билан машҳур Самарқанд тумани ИИБ изоляторида бири қийноқ туфайли ногирон, бири руҳий хаста бўлиб қолган гумондорларнинг аксарияти бўғизланган опа-укани ўлдирганига иқрор бўлишган.
Аммо қутурган терговчилар Арсен Аганов, Исомиддин, Низомиддин ва Сирожиддин Эргашевларни танлаб олишди. Жиноятни қайта тиклаш, гувоҳлик кўрсатмалари, жиноят ишидан олинган далилий ашёлар сохталаштирилди. Самарқанд вилояти ИИБ терговчилари А.Саттаров ва А.Эгамбердиевлар гумондорларни ўласи қилиб уриш, электрошок, противигаз кийдириш ишларига бошчилик қилишди. Гумондорларнинг тирноғини суғуриб олишди, психотроп дорилар билан таъсир қилишди. Хўш, юқорида таъкидлаганимиздек, бунинг корейс сериалларидаги зўровонликлардан фарқи нимада?...
Ҳолбуки, бу ишларнинг бошида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Алишер Шарофутдинов турганди. Бевосита унинг кўрсатмаси билан дастлабки тергов давридаёқ Ўзбекистон телевидениеси орқали гумондорларни қотил қилиб кўрсатиш мақсадида махсус кўрсатув тайёрланди. Гумондорларни оқлашга қаратилган рад қилиб бўлмас далиллар йўқ қилинди, судга босим ўтказилди.
Афсуски, Самарқандда қотиллик жиноятларини фош қилишнинг ўзига хос маҳаллий услуби урфга кириб улгурган. Ўтган галги релизимизда ургутлик фуқаро Тугал Муродовнинг ўз хотини ўлимида айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилгани ҳамда қийноққа солингани, фуқаронинг бахтига ўлдирилгани айтилган хотин соғ-саломат Қозоғистонда қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. “Ясама қотиллик” ортида қамоққа олинган фуқаролар тақдири борасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурадан изоҳ талаб қилгандик. Афсуски, ўтган давр мобайнида бу идоралардан реакция бўлмади, аксинча, энди маълум бўлишича, бу каби ишлар бошида (Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари А. Шарофутдинов мисолида) ана шу мўътабар идораларнинг раҳбарлари туришаркан.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси ва тегишли халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, “Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний, ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларига қарши Конвенция”си доирасида мамлакатдаги қийноқ ҳолатларини ўрганиш ҳамда бу борада Ўзбекистон ҳукуматига таъсир чораларини кўрсатишга чақиради.