14 June 2013
18:35 - Бечора Эрдўғон, кутилганидек, Ислом Карим даражасига тушди
Бугун ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг вилоят раислари мажлисида нутқ сўзлаган партия раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон мамалакат бўйлаб давом этаётган ҳукуматга қарши намойишларни ҳақсизлигини, Туркияда ҳамма нарса яхши кетаётганини гапирди.

Унинг айтишича, шу йилнинг биринчи чорагида Испания ва Италия иқтисоди 0,5 фоиз камайди, Францияда камайиш 0,2 фоиз, Литвадан ҳатто 1,2 фоиз. Туркияда эса фақат ўсиш бор.

Бундай фоизларни келтириб, ўзини-ўзи мақаташ - Ислом Карим ҳар доим қиладиган иш. Ўзбекистон иқтисоди Ғарб мамлакатларидан 30-40 марта, Қозоғистонда 8 марта орқада экан, биздаги бир неча фоиз ўсиш шунчалик кичкина нарсаки, уни гапириш кулгили. Аввалги хабарларимизда кўрсатиб берагнимиздек, агарда Ғарбда тушиш, бизда ўсиш шу шаклда давом этаверса, Ғарбни қўйиб туринг, қозоқларга етиб олишимиз учун 400 йил керак.

Маълумки, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Туркия тахминан Қозоғистон билан тенг. Демак, Испания, Италия ва Франция каби давлатлардан тахминан 3 баравар орқада. Қандайдир фоизларда олдинга кетиш, аҳволни ўзгартирмайди. Демак, Эрдўғоннинг худди Ислом Карим каби бошқа аргументи қолмади, қандайдир фоизлар билан халқни алдамоқчи. Лекин, Туркияда етарича ошкоралик, сўз эркинлиги бор, шундай экан, ойнани этак билан ёпиб бўлмайди.

Кўринишидан, Туркияга ҳам иқтисодий инқироз кириб келмоқда. Бу нарса ҳам Эрдўғон ҳукуматига қарши чиқаётган намойишчиларнинг тилини узун қилиши шубҳасиз.