11 June 2013
08:31 - Нурсултон Назарбойнинг Тошкентга келиш вақти аниқ бўлди, Ислом Карим ўзига тузукроқ иштон қидирмоқда
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев шу йилнинг 13-14 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши аниқ бўлди. Шу муносабат билан Тошкентнинг марказий кўчаларига Қозоғистон давлат байроқлари ҳозирданоқ осилмоқда, миллий маданий марказлар турли тадбирлар ўтказмоқда.

Қозоғистон Президенти ҳузуридаги марказий коммуникациялар маркази расмий вакили Алтай Абибуллаев олий даражадаги учрашувлар чоғида аввал эришилган келишувларнинг ижроси, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий-итқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларининг муҳокама қилиниши кўзда тутилиши таъкидлади.

Ўзбекистонда янграётган расмий хабарларда эса Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари раҳбарлари Марказий Осиёда хавфсизлик масалларини муҳокама қилиши акс этган. Тушуниш мумкинки, Президент Ислом Карим Тожикистон ва Қирғизистон билан трансчегаравий ва ўзаро зиддиятли муаммолар хусусида Нурсултон Назарбой билан иттифоқ тузишга, тўғрироғи, ёрдам сўрашга уринади.

Аввал ҳам айтганимиздек, учрашувлар якунида қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилган. Қозоғистон раҳбари ташриф давомида ушбу мамлакатнинг Тошкентда қурилган янги элчихонаси биносининг очилишида иштирок этади.

Табиий, бундай ташриф Ислом Карим учун анча муаммоали бўлади. Ўзбекистонда ўртча ойлик 85 доллар экан, эрксевар ва жонажон президентимз демократик давлатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, ўзига нари борса 200 доллар ойлик тайинлаган бўлса керак. Бунча пул билан тузукроқ иштонли бўлиш қийин. Ўғрилик қилиш ёки ўғри қизидан пул олишни эса Дворникбошимизнинг виждони қабул қилмаслиги аниқ.