11 June 2013
08:08 - Юртга пул жўнатиш борасида яна бизнинг мардикорлар олдинда...
Бепоён Россия ҳудудларида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар пул жўнатмалари ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари орасида яна биринчи бўлиб туришибди.

Россия Федерацияси Марказий Банки бугун эълон қилган маълумотларга кўра, ватандошларимиз жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан юртимизга 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд нақд пул жўнатишган. Бу маблағдан ташқари норасмий йўллар орқали келаётган пулларни ҳам ҳисобга олсак, юртдошларимиз асосан Россия, Қозоғистон ва бошқа эллардан келаётган пул эвазига қора қозон қайнатмоқда.

Россия Марказий Банкига кўра, 2013 йил биринчи уч ойлигида Тожикистонга 680 миллион доллар, Украинага 602 миллион доллар жўнатилган. Тожикистон аҳолиси миқфдори инобатга олинса, тожиклар ўрис пулига яшаш борасида биздан ҳам олдинда.

Буни қарангки, Ўзбекистондан Россияга ҳам пул жўнатиларкан: уч ойда 127 миллион доллар! Тезроқ буни тўхтатиш керак! Мамлакат қашшоқ! Дворникбоши Ислом Карим иштонсиз бўлган бир пайтда шунча пул биздан оқиб кетишига йўл қўйиб бўладими?