11 June 2013
18:43 - Мўъжиза содир бўлмади: ўзбек футболчилари Сеулда ютқазди
Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўтган учрашувни ютcа эди, кейинги йили Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл оларди. Афсуски, бугунги ўйинда мўъжиза содир бўлмади, ягона голни ўз дарвозасига киритган футболчиларимизнинг мағлубияти - терма жамоамизни жаҳон чемпионатига боришини катта гумон остида қолди. Энди гуруҳдаги лидерлар ҳамма нарсани йўқотсагина бизда қандайдир шанс пайдо бўлиши мумкин.

Ўз гуруҳида етакчиликни қўлга олиб, жаҳон мундиалига йўлланмани нақд қилган Жанубий Корея жамоаси билан шу пайтгача Ўзбекистон термаси 11 марта учрашув ўтказган. Бир мартагина, яъни 1994 йилдаги Осиё ўйинлари чоғида футболчиларимизнинг қўли баланд келганди.