08 June 2013
06:41 -
Нью-Йорк фондлар бозори бу ҳафта ўзини тиклаш билан овора бўлди
Ўтган ҳафта Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси ўпирилиб тушганини хабар қилгандик. Бу соҳанинг экспертлари бунинг сабаби сифатида АҚШ иқтисодининг ҳозирги аҳволи ҳақида қарама-қарши фикрлар борлиги ва бу мамлакатда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резервнинг рағбатлантириш чоралари ҳақида тарқалган турли спекуляциялар тугамаганини кўрсатишган эди. Қаранг, дегандик биз, АҚШдек давлатда фондлар бозори турли қарама-қарши фикрлару спекуляциларга қулоқ солади. Аммо реаллик шунақа.
Бу спекуляциялар тўғри чиқмади шекилли, бу ҳафта Бу ҳафта Dow Jones индекси қаддини ростлаш билан овора бўлди. Айниқса кеча Dow Jones индекси осмонга сакради, яъни 207 поғанага кўтарилди. Аммо, ҳафта ўртасида тушишлар ҳам бўлгани сабабли ҳафталик умумий ўсиш 133 бўлди. Энди Dow Jones 15248 га тенг.
Аввалги фикримизни қайтарамиз: АҚШ ва Ғарбдаги молиявий-иқтисодий кризиснинг молиявий қисми битди. Энди иқтисоднинг кескин юксалишини кутиш керак.
Айни замонда шуни ҳам урғулашни истардикки, бу кризис аввал ривожланган мамлакатларни урди. Ўзбекистон каби ибтидоий молиявий системага эга бўлган мамлакатлар кризисни усталик билан айланиб ўтаётганлари билан мақтанишаётганини ҳамма билса керак. Бу мақтаниш саводлсизлик белгисидир. Чунки, ривожланмаган мамлакатларга кризис кечикиб келмоқда, холос. Россия ва Қозоғистон 2012 йилдаёқ буни сезишга бошлади. Бу жараён Ўзбекистонга ҳам келади.