07 June 2013
22:26 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Шайхнинг боласи фирибгар чиқди!”
Шўрчи туманида Турсунов Маммади 2010 йилдан бошлаб Uz-Daewoo заводининг машиналарини Республикамиздаги автосалонларга нисбатан жуда арзон олиб келиб сота бошлади. Автосалонларда МПК яъни халқаро пластик карта орқали сотиладиган машиналарни ҳам у ўзимизнинг пулга сота бошлади. Энг қулай томони шунда эдики, у ҳеч қандай расмиятчиликсиз, навбатсиз ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб истаган машинасини олиб келиб сота бошлади.
Табиийки унинг атрофига аввал қариндошлари, сўнг ҳожи боболар, эшон боболар, турли мансабдорлар, фирибгарлар тўплана бошлади. Турсунов Маммади Сурхондарёда кўзга кўринган исломий илмлар олими, шайх Мулла Дўстмуҳаммад бобо Турсуновнинг яккаю ягона ўғли эканлиги ҳамда домла бобонинг Республикамиз ва ҳатто қўшни республикалар миқёсидаги катта обрўйи унинг ишининг ривожига ўз таъсирини кўрсатди.
Мижозлар кундан-кун ортиб боргандан ортиб бораверди. Энди тўловлар фақат душанба кунлари олинадиган бўлди. Мижозлар пул топшириш учун навбат кутишар ёки М.Турсуновнинг танишлари орқали пул топширадиган бўлишди. Машиналар эса Шўрчига республикасизнинг турли бурчакларидаги автосалонлар томонидан берилган счёт справкалар билан оқиб келаверди. Бозордаги худду шундай машиналар Маммади Турсунов берган машинадан салкам икки баравар қимматлиги бу ерда машина савдосининг авж олишига олиб келди.
Энди битта машина олган киши уни сотиб иккита машинага тўлов қилар, иккита олганлар эса тўрттага тўлов қила бошлашди. Мижозларнинг сони ҳам худди шундай геометрик прогрессия қоидасига асосан кўпая бошлашди. Энди машинага пул тўловчилар сони икки-уч мингдан оша бошлади. Шўрчига келтирилган машиналарнинг сонини аниқ ҳеч ким билмайди, тахминан 6-7 мингга етган дейишади. Лекин Шўрчи тумани марказида ҳар қадамда янги, давлат рақамисиз машина учрар эди. Бу савоб ишдан баҳраманд бўлиш учун қўшни туманлар ва ҳатто қўшни вилоятлардан ҳам пул тўловчилар кела бошлашди.
2012 йил май ойларида келадиган машиналар сони камайиб, тўловчилар сони орта борди. Ёз ойларида эса тўловчилар сони ҳам камая борди.
Мустақиллик куни байрами арафасида тўловчилар орасида Маммади Турсуновдан пулини қайтариб олишни истаганлар пайдо бўла бошлади. Энди Маммади кўпинча Тошкентда бўлар, одамлар эса унинг изидан Тошкентда сарсон эди. Турсунов Маммади ҳам ҳожи, у Сурхондарёга жуда кўп машина олиб келди, ногиронларга, кам таъминлан оилаларга ёрдам берди, қишлоғидаги кўчаларни асфльтлади. Унинг бу ишидан тумандаги, ҳатто вилоят раҳбарлари ҳам хабардор эди.
2012 йилнинг охирига келиб машина келиши тўхтаб қолди, пул тўлаганларнинг сони эса 3000дан ортиқ эди, лекин қанчалигини ҳеч ким, ҳаттоки Турсуновнинг ўзи ҳам билмаса керак, чунки унинг атрофида жуда кўп «дилерлар» тўпланган ва уларнинг ҳаммасиям ҳалол ниятли одамлар эмасди.
2013 йил 9 май куни Турсунов Маммадининг отаси Дўстмуҳаммад бобо Турсунов 75 ёшида вафот этди. Жанозадан сўнг Шўрчи туман ИИБ ҳодимлари томонидан Турсунов Маммади қамоққа олинди.
Ҳозиги кунда Сурхондарё вилояти ИИБ Тергов гуруҳи терговчиси Илхом Абраев томонидан тергов ишлари олиб борилаяпти, лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор-ўртада тўпланган шунча пул қаёққа кетди...
Терговчилар бу ишга аралашганларни яъни ким пул тўплаган ёки воситачилик қилганларни излаш билан оввора. Лекин Шўрчи туманига келтирилган шунча машина қаердан, кимларёрдамида келтирилди ва ўртада тўпланган 60-70 миллиард пул қаерга кетганлигини ким аниқлайди, наҳотки Сурхондарёдаги фарзандларини Россияда ишлатиб топганини Турсунов Маммадига берган одамлар қуйиб қолади, улар вилоят ИИБга ариза берай деса қўрқишади, чунки суд зарарни ундиришга қарор чиқарганда ҳам кимдан ундиради.
Бу ишлар давом этаётганда маҳаллий давлат органлари хабардор эди-ку. Қолаверса бунча машинани таъминлаб турган юқоридаги катта мавқега эга бўлган кишилар халқнинг пулини қайтарармикан.
Қисқаси энди пул тўлаб машина олишни орзу қилиб куйиб ўтирган халқнинг хуқуқини ким ҳимоя қилар экан?
Холбой Ҳакимов