08 June 2013
07:06 -
Қозоғистон нафақа ёшини оширмоқчи, Ўзбекистонга бунинг кераги йўқ
Кеча нафақа системасини ислоҳот қилиш бўйича Қозоғистон халқига мурожаат қилган Президент Нурсултон Назарбой бу масала бўйича қабул қилинган янги қонунлар 2014 йилдан эмас, 2018 йилдан кучга кириши кераклигини айтиб, қонунни имзоламасдан парламентга қайтариб юборганини эълон қилди. Янги қонунга кўра, эркаклар ҳам аёллар ҳам нафақага 65 ёшдан чиқадилар. Бу қонуннинг тарафдолари ҳам, унга қарши бўлганлар ҳам борлигини урғулаган Нурсултон Назарбой бутун дунёда нафақа ёши ортиб бораётганини ва бундай қилиш кераклигинии гапирди.
Ҳақиқатдан ҳам шундай, ривожланган мамлакатларда аҳолининг ўртача умри ортиб бориши билан нафақа ёши ҳам оширилмоқда.
Оллоҳга шукрки, Ўзбекистонда бундай муаммо йўқ. Бизда ўртача умрнинг ўзи 65 ёш ва у ҳам Ислом Карим раҳнамолигида камайиб бормоқда. Демак, нафақа ёшини ошириш эмас, камайтириш устида ўйлаш керак. Қозоқлардан 8 баравар кам маош билан яшаётган ўзбекларнинг ўртача ёши бир неча ўн йил ичида 50 га тушиши кутилмоқда. Ўшанда аҳолининг асосий қисми нафақа ёшига етиб бормайди ва нафақа билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо ҳам чиқмайди. Бу ўзбек ёшлари учун қувончли хабардир. Чунки улар 50 йил бемалол ош ейдилар, туалетга борадилар ва қисқа, аммо, бахтли ҳаёт кечирадилар.