07 June 2013
21:05 -
Ўзбек футболчилари Пекинда қолиб кетди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой аэропортидан Сеулга учиб кетолмаяпти. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлмоқда, дейди федерация матбуот котиби Санжар Ризаев. Ўзбек футболчилари бугун Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик учун Сеулга учиши лозим эди. Жамоанинг қачон учиши номаълум қолмоқда.
Айтиш лозимки, футболчиларимиз мамлакат тарихида илк марта қулай вазиятга чиқишган, яъни Жанубий Корея футболчилари қаршилигини синдира олишса, Бразилияда ўтадиган жаҳон чемприонатига муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритади.