БМТ янгиликлар марказида пайдо бўлган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов ташкилот Бош котиби Пан Ги Мунга Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош шимолий қисмида экологик вазиятнинг ёмонлашгани, бунга Альюмин заводи фаолияти сабаб бўлаётгани ҳақидаги хатни топширди. БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси ҳужжати сифатида ушбу хат тарқатилган.
Ўзбекистон томомнининг мазкур хатида "Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси томонидан чиқарилаётган зарарли саноат чиқиндилари ва бунинг оқибатида юзага келаётган трансчегаравий ифлосланиш, экологик хавфсизлик ва аҳоли ҳаёт тарзига таҳдиди эътироф этилган. Элчи Дилёр Ҳакимовнинг БМТ каби тишсиз ташкилотдан «Талко»нинг фаолиятини тўхтатишга аралашишини сўраган.