28 May 2013
23:27 -
Озорбайжон мухолифати Миллий Кенгашда бирлашадами? Ўзбекистон мухолифатичи?

Аммо, бу кунни фақат мухолифат кучлари байрам қилдилар. Расмий ҳокимиятга кўра, озорбайжонлиларнинг тарихи Ҳайдар Алиевдан бошланади, қолганлар ҳеч ким эмас.
Бугун Мамад Эмин Расулзоданинг Бокудаги ҳайкали олдида митинг уюштирган мухолифатчилар Миллий Кенгаш тузилганини эълон қилишлари кутилар эди. Аммо, бундай бўлмади. Озорбайдон Халқ Жабҳаси Партиясанинг раиси Али Каримли, Мусават Партиясининг раиси Иса Қамбар Миллий Кенгаш тузилганини эълон қилиш учун ҳамма нарса тайёр эканлигини, бир неча кун ичида Миллий Кенгаш тузилгани эълон қилинишини айтиш билан чекландилар.
Аммо, бунга ишониш қийин. Нафақат Озорбайжон, балки ҳамма собиқ Совет мамлакатларининг мухолифатчилари шундай каби бирлашмалар тузиш лозимлигини гапиришади, ҳатто уни тузиб ҳам кўришади, лекин охир-оқибатда ҳар ким ўз аравасини олиб қочиш билан овора бўлади.
Ўзбекистонда ҳам шундай бўлган ва бўлиб келмоқда, дейди "Бирлик" Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Тажриба кўрсатмоқдаки, турли гуруҳларни коалицияларга бирлаштириш мумкин эмас, ҳаммани мавжуд бўлган ташкилотларнинг энг кучлисида бирлаштириш лозим. Ўзбекистонда бундай ташкилот - "Бирлик" Партиясидир. Бирлашишни истамаганларни, яъни миллий ғояни биринчи ўринга қўймаганларни сиёсий саҳнадан йўқ қилишдан бошқа йўл йўқ. Шундай қиламиз ҳам.
Расмда - чапдан биринчи Иса Қамбар, иккинчи Али Каримли.