29 May 2013
07:30 -
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, Номоз Нормўмин ва Муҳаммад Солиҳ ўт азобини кимга беришмоқчи?
28 май куни ББС радиосининг Давра суҳбати эшитиришида қатнашдим. Суҳбатда шунингдек диний сиёсий ташкилот сифатида танилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг раҳбарларидан бири эканлигини иддао қилаётган Номоз Нормўмин қатнашди.
"Бирлик" Партиясининг принципиал позицияси шундан иборатки, динни сиёсийлаштирмаслик ва одамларнинг диний ҳаётига на давлат ва на бошқа одамлар аралашмаслиги керак.
Бу фикрим қанчалик тўғри эканлигига кечаги интевью давомида яна бир бор иқрор бўлдим.
Менинг Ғарб демократик давлатлари дунёвий эканлиги ва биз ўзбек демократлари ҳам дунёвий давлат қуриш тарафдори эканлигимиз ҳақидаги сўзларим Номоз Нормўминнинг ғазабини қўзғотди. Ва у ҳар доимгидек демократларни динсизликда айблаб, бизни мусулмонлар қаторидан чиқариб ташлади.
Лекин мен ҳозир бу гапларни чуқурлаштирмокчи эмасман. Номоз Нормўминнинг жуда катта эътиборга лойиқ бошқа гапларига тўхтамоқчиман. Унинг бу интервьюда айтган гаплари ББС ходимлари томонидан ёзиб олинган.
Мен келтирган аргументлардан жаҳли чиққан Номоз Нормўмин интервью вақтида Муқаддас Қуръондан оятлар ўқишни бошлади. Ва айнан демократик Ғарб давлатлари ва демократларга қарата «аззобан нар» иборасини ишлатиб, жуда ғалати ишоралар қилди.
Агар Номоз Нормўмин мени Қуроънни билмайди деб ўйлаган бўлса, у жуда катта хато қилди. Мен Қуръонни биламан ва жуда кўп арабача сўзларни тушунаман. Арабча «Нар» сўзи ўт, олов дегани ва «аззобан нар» ибораси «ўт, олов азоби» дегани. Мен бу масалада бироз суриштиришлар қилдим ва кутилмаган нарсаларга дуч келдим.
2001 йил 11 сентябрда Нью Йоркда даҳшатли портлашлар уюштирган террористлар, ўзаро алоқа ва ёзишувларда, «аззобан нар» иборасини ишлатишган экан. Биламизки, улар кейинчалик бу ўт азобини икки самолёт билан урилган Эгизак биноларда ёқиб ташланган 3 минг кишига кўрсатишган.
Бундан ҳам қизиғи, 2010 йили 11 декабрда Стокгольмда ўзини портлатган Таймур Абдулвахаб аль-Абдали ўз дўстларига ёзган хатларидаа ва улар билан телефон орқали суҳбатлашганда «аззобан нар» иборасини ишлатган ва ҳатто бир хатида мен уларга «аззобан нар»ни, яъни ўт азобини кўрсатаман деб ёзган.
Яна даҳшатлиси, якинда Бостонда портлашларни уюштирган ака ука Царнаевлар ҳам ўз электрон почта ёзувларида айнан шу «аззобан нар» иборасини кўп ишлатишган экан.
Бу нарсалар асосида мен Нормоз Нормўмин, Мадаминов Салой (Муҳаммад Солиҳ) ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб номланган диний сиёсий ташкилот аъзоларига аниқ савол қўяман ва жавоб талаб қиламан. Намоз Нормўмин ББСда мен билан суҳбатда айтган «ўт азоби», яъни «аззобан нар» кимларга қарши тайёрланмоқда? Яқин вақтда бу «ўт азобини» кўрсатиш йўлида қандай тайёргарлик кўраяпсизлар? Қачондан бери диний сиёсий фаолиятдан амалий террористик кураш йўлига ўтдиларинг?
Муҳаммад Солиҳ ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари демократик Ғарб давлатларига ва демократларга қарши, қандай ўт азобини тайёрлаяпсизлар?
Бу саволларга аниқ жавоб беришларингни талаб қиламан! Агар Номоз Нормўминнинг бу гапларига ҳеч қандай асос бўлмаган бўлса, у ҳолда раддия беришларингни талаб қиламан ва Номоз Нормўмин бу гаплари учун кечирим сўрашини талаб қиламан. Ва, энг асосийси, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Номоз Нормўминнинг бу гапларини қоралаб, ўт азобини улардан фарқли фикрда бўлган одамларга йўлантирмаслик гарантияларини талаб қиламан.
Бу фақат менинг талабим эмас, бундай талаб диндорларнинг одамлар ҳаётига аралашишидан чарчаган ва терроризм таҳдиди остида қўрқувда яшаётган одамлар учун ҳам жуда муҳим.
Пўлат Охун
"Бирлик" Партияси раисининг ўринбосари