28 May 2013
22:08 - “Озодлик” радиоси мухбири педофилияда айбланмоқда
"Вечерний Бишкек" газетасига кўра, Қирғизистонда "Озодлик" радиосининг мухбири Элмирза Жусупалиев педофилияда айбланмоқда. дастлабки тергов материалларига мувофиқ, айбланувчи икки йил давомида бир ўсмирни зўрлаб келган. Қирғизистон Ички ишлар вазири Абдулда Суранчиев бу ҳол юзасидан шахсан Парламентда сўз очди.

"Аниқ бўлишича, боланинг ота-онаси фарзандларини зўрланаётганидан хабарсиз бўлишган. Жинсий кўринишдаги барча ҳаракатлар ҳаммомда рўй берган, мухбир радионинг қирғиз хизматида ишлаб келган" деган вазир. "Азаттык медиа" директори Султон Жумагулов бу эса хабарни рад қила туриб, "Ички ишлар вазири гумонланувчини бизнинг хизмат билан боғлайвериб, минг марта адашди. Жусупалиев "Озодлик"нинг Ўзбек хизматида ишлаб келган",- деб айтган.

Элмирза Жусупалиев ўзбек хизматида ишлаганми ёки қирғиз хизматида, фарқи йўқ. "Озодлик" радиоси сўнги йилларда мутлақо табиатини ўзгартирди. Афсус, бир маҳаллар бу радио ростдан ҳам озодлик машъали ҳисобланарди.