28 May 2013
21:14 - БМТ мулозими Ички ва Ташқи вазирлигимиз раҳбарлари билан учрашди, ҳуқуқ ҳимоячилари билан эса...
Мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович раҳбарлигидаги делегация аъзолари 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Шунингдек, Адлия вазирлиги, Олий Суд қатор идоралар, муссасаларда бўлди.

“Ушбу ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишишдан иборат” дебди Иван Симонович. Ҳақиқатан ҳам шундай шекилли, инсон ҳуқуқлари мулозими мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашгани ҳақида маълумот йўқ. Бир неча фуқаролик жамияти вакиллари билан қўнғироқлашган мухбирларимиз бу борада маълумот ола билмадилар.

Би-би-си радиосининг ўзбек хизмати радиоси сайтидагина меҳмоннинг тожик аслли, номигагина ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган, аслида ҳуқуқ ҳимоячилари ичида ўғр сифатида танилган Суҳроб Исмоилов билан учрашгани ҳақида маълумот бор. Бу воқеа "Ҳаракат" сайтининг ўқувчилари учун ғайриоддий воқеа бўлмаслиги керак. Чунки, БМТнинг ўзи тишсиз бир ташкилот бўлишдан ташқари, катта ўғрихонага ўхшаган жой эканлиги ҳақида кўп марта ёзганмиз. Демак, ўғри ўғрини Тошкентда топибди-да!