Колликтив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига 7 давлат аъзо эди, Ўзбекистон аъзолигини тўхтатиб қўйгани сабабли, ҳозир 6 аъзоси бор. Бугун Бишкекда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари норасмий шаклда йиғилдилар. Владимир Путин Бишкекга эрталаб, Нурсултон Назарбой тушдан кейин келди ва бу саммит тахминан икки соат давом этди. Ундан олдин Путин-Атамбаев учрашуви бўлди.
Кўринишидан, бу норасмий саммитни 4 президентнинг ҳасратлашув ва Путингдан сўнги кўрсатмалар олиш йиғилиши сифатида баҳолаш мумкин. У ерда нималар гаплашилгани очиқланмади. Аммо, йиғилишда иштирок этган КХШТ Бош Котиби Николай Бордюжанинг журналистларга берган маълуотларидан тушунса бўладики, икки масалада келишилган.
Биринчиси. Афғонистондан НАТО қўшинлари чиқиб кетгандан кейин, КХШТ бу мамлакат тезроқ оёққа туриб олишида ёрдам беради.
Иккинчиси. Қирғизистон Президенти "Россия-Қозоғистон-Қирғизистон-Тожикистон" умумий темир йўл системаси яратиш масаласини кўтарган экан, бундай масала КХШТнинг компетенциясига кирмаслиги сабабли, керакли идораларга бу хусусдан гаплашиб олишни топширадиган бўлишибди.
Ҳозирги ҳам сиёсий ҳам иқтисодий нотинч замонда бундай норасмий учрашувлар жуда муҳим. Чунки, учрашувлар бўлмаса, тарафлар энг камида бошқаларнинг дардини билиб турмаса, муаммолаларнинг ягона ечим йўли уруш бўлиб қолади, дейди мухбиримиз. Ислом Карим яккамоховлик сиёсатини танлаб, Ўзбекистонни ҳаммадан изоляция қилиб қўйиши, мамлакатимизнинг келажаги учун таҳликлидир. Ўзбекистон раҳбарлари бундай йиғилишлардан четда туришлар хато, аммо Ислом Карим бор экан, бу каби хатоларни тузатиб бўлмайди.
Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиган инсонлар "Бирлик" атрофида бирлашиши ва ўзбекнинг душманларидан иборат бўлган мавжуд тузумдан тезроқ қутилиш йўллари устида ўйлашлари керак. Ҳозирча, "Бирлик"дан бошқа ҳеч ким Ватан ва Миллат тақдири билан боғлиқ мавзуларни ўйлаётгани, тушунаётгани, ечим йўллари қидираётгани йўқ.