28 May 2013
17:41 -
Қашқадарёда газ конида ёнғин чиқди, ўзбек расмийларининг масхарабозлик даражаси қандай?
Ҳамма нарсанинг миқдори, миқёси, кўлами ва даражаси бўлгани каби масхарабозликнинг ҳам ўлчови бўлса керак. Лекин Ўзбекистон расмийларининг бугун РИА-Новостига берган раддияси бу борада уларнинг олдига тушадигани йўқлигини кўрсатди. РИА-Новостига кўра, Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги газ конларидан бирида ёнғин чиққан, қарийб бир ойдан бери ёнғин жиловини мутасаддилар қўлга ололмаяпти. Қурбонлар бор...Ўзбекистон буни рад этмоқда.
Аслида, бу бор гап. Қашқадарёда бу каби воқеалар, нефть ва газ қудуқларидаги ёнғинлар кўп кузатиладиган ҳодиса бўлгани учун жамоатчиликнинг эътиборини тортгани йўқ. Вилоятнинг Миришкор тумани Ғафур Ғулом жамоа хўжалиги ҳудудидаги “Чўлқувар” газ конида чиққан оловни тўла жиловлашнинг имкони бўлмади. Апрель ойи бошларида ердан отилиб чиқаётган газ ва газ конденсати портлади ҳамда диаметри қарийб 50 метрга, баландлиги ҳам 45-50 метрга етадиган ёнғин ҳосил бўлди. Чўл бағридаги бу ёнғин ҳозирги кунгача вилоят маркази Қаршига (ёнғин марказидан Қаршигача 70 километр) ҳам кўриниб туради.
Мутахассисларнинг таъкидича, бу ерда чиқаётган газ ва конденсат таркиби сифатли. Заҳира ҳам катта, гап конни жиловлаш, уни саноатимизнинг муҳим тармоқларидан бирига айлашнтиришда. Сармоядорлар ҳам пайдо бўлган, Миришкорда инглиз-у немисларни кўриш мумкин.
Ёнғиннинг бир қисми бартараф қилинди, аммо ҳалигача у тўла баратарф қилингани йўқ. Ўзбекистон расмийлари эса мамлакатимиздаги воқеаларни элга, халқққа очиқлаш ўрнига хориж агентликларининг “оғзига урмоқчи”.
Ҳа, Ўзбекистонда шунақаси ҳам бўлади...