24 May 2013
21:19 - БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович Тошкентга келмоқда
БМТнинг иносн ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги хабарига кўра, шу йилнинг 26-29 май кунлари Тошкентга БМТ Бош котиби ёрдамчиси Иван Симноич келмоқда. Иван Симонич ҳукумат вакиллари, қатор ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Афтидан, яқин ойларда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга ташриф буюради ва Иван Симоничнинг ташрифи ана шу воеага ўзига хос тайёргарликдир.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда БМТнинг ўша пайтдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Луиз Арбур хоним Ўзбекистонга киритилмаган, тўғрироғи, Тошкент аэропортида самолётдан туширилмасдан орқага қайтариб юборилган эди.