25 May 2013
21:47 - Қўқонда ўзбек-қирғиз чегаралари масаласи муҳокама қилинади

Қирғизистон давлат чегара хизмати бошлиғи Токон Мамитовнинг айтишича, Қўқон шаҳрида шу йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара органлари вакилларининг учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон томонининг таклифи билан ўтаказилиши мўлжалланаётган учрашувларда чегара масаласида якдил қарорга келиниши керак.

Аммо Қўқондаги “Ҳаракат” мухбирларига кўра, бу масалада якдилликка келиш мушкул: аввало, қирғизлар ҳозирги кунда ҳам руҳий уcтунликка эга ва мамлакатимизнинг бир қанча чегара қисмларини зўровонлик билан эгаллаб турибди.

Қўқондаги учрашувлар эса чегара мулозимларининг ўзаро суҳбати бўлади, холос. Бу ердаги мулозимларнинг масалани ҳал қилиш ваколати ҳам деярли йўқ. Масалан, шу йилнинг 3 майида икки давлат чегарачилари иштирокида чегаранинг айрим участкалари муҳокама қилинган, аммо амалий хулосаларга келинган эмас.