24 May 2013
20:42 - Тошкентга Британия делегацияси келди
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Британия ташқи ва ҳамдўстлик ишлари вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бошқармаси директори Колин Робертс бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил қилинган. Расмий хабарга кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар вабошқа сохалардаги иккитомонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

“Шунингдек, томонлар хавфсизлик борасидаги ҳамкорлик, наркотрафика ва трансмиллий жиноятларга қарши курашиш каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди” дейилади хабарда.
Учрашувда Буюк Британия ва Ирландия Республикаси элчиси Жорж Эдгар ҳам иштирок этган.