24 May 2013
20:04 - Гулистонда “Бирлик”чи ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо иши кассация тартибида кўрилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари матбуот хизматининг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раиси А. Шерқўзиев раислигида кўрилмҳган маҳкама қуйи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Суд ишни синчиклаб кўргани, ишда Сирдарё вилояти ИИБ инсон ҳуқуқлари бўлими вакиллари ва прокуратура мулозимлари ва Исроил Ризаевнинг адвокатлари иштироки таъминланганига қарамай ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди. Энди Исроил Ризаев назорат тартибида шикоят бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 апрелида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди сиртдан Исроил Ризаевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 239-моддаси (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари (5 571 300 сўм – 2800 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима билан жазолаганди.

Расмда (ўнгдан иккинчи) Исроил Ризо Ўзбекистон демократик мухолифатининг делегацияси тарикибида ЕИ расмийлари билан учрашиш учун Брюсселга келган вақти.