24 May 2013
18:28 -
БМТ Ўзбекистонга нисбатан адолатсизлик қилмоқда. Нимага?
Жаҳон оммавий ахборот воситалари 2013 йилда дунё иқтисодининг ўсиши 2,3% бўлиши ҳақидаги БМТнинг янги ҳисоб-китобини эълон қилдилар. БМТнинг бу хусусдаги доклади кеча бу ташкилотнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида матбуот хизмати тарафидан журналистларга тақдим қилинган.
Кўриниб турибдики, бу йил ҳам ўсиш катта бўлмайди, демак, ҳалигача жаҳон иқтисоди инқироздан тўла чиқолмади. Айнан шу сабабдан, БМТ Ўзбекистон ва унинг президенти Ислом Карим иқтисод соҳасида олиб бораётган буюк ишларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатиши керак эди. Чунки, Ўзбекистон жаҳон кризисини усталик билан айланиб ўтиб, ўтган йили иқтисодини 8 фоизга орртирди, бу йил ортиш 7 фоиздан кўп бўлиши айтилмоқда.
Қизиқ, наҳотки, БМТ ходимлари ҳам "Ҳаракат" Агентлиги хабарларини ўқиб, Ислом Карим оғзига келган рақамни гапираверадиган ёлғончи эканлигига ишондиларми?