22 May 2013
20:14 - Марказий Банк талваса ичидами?
Ўзбекистон иқтсодиёти ва ўзбек банкларининг бугунги аянчи аҳволи ҳақида "Ҳаракат" агентлиги томонидан эълон қилинган бир қатор мақоларардан сўнг, Марказий Банк раҳбарияти саросимага тушиб қоляпти. Бундай хулосани унинг ақлга сиғмайдиган харакатлари асосида чиқариш мумкин.

Марказий Банк ходимлари тижорат банкларга ғайриоддий текширувлар билан ташриф буюришмоқда. Хусусан, улар тижорат банкларининг ходимлари иш жойларига соат нечида келиб-кетишини назорат қилиш, ходимларни қайси транспорт воситаларида келаётканларини суратга тушириш, ходимларнинг иш копютерларини компромат бор-йўқлигигини билиш учун титкилаш, қайси ходим интернетдан нима мақсадда фойдаланаёткани ўрганиш каби бемаъни ишлар билан фаол шуғулланишга бел боғлашяпти. Текширувлар хозирча Ҳамкорбанк, Алоқабанк ва Ипак Йўли Банкларида давом этмоқда.

“Марказий Банк раҳбарларининг эффектив менежерлик қилолмаётганини қўйиб туринг, уларнинг ақли соғломлигига ҳам шубҳа қилиб қолдим”, - дейди Алоқабанк ходимларидан бири.

Дарҳақиқат, Марказий Банк бугунга келиб, тепадан келган буйруқларни сўзсиз бажарувчи қорамоллар идорасига айланиб бўлганлигини иддао қилиш мумкин. Шундай давом этаверсак, ваъда қилинган буюк келажакка 4-6 минг йилда етишимиз ҳам амримаҳол!

Аҳмад Тошкандий