22 May 2013
16:23 - Бугун Швеция ТВсида Гульнора Каримнинг шведлар билан мафия усулидаги келишувлари фош қилинади

Бугун Швециянинг SVT телеканали маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ўз журналистларининг Ўзбекистон Бошўғриси, Президент Ислом Каримнинг қизи Гулноранинг кирдикорларини очиб берувчи эшиттиришини намойиш қилади.

"Вазифа - тергов" номли программа доирасида кўрсатиладиган эшиттириш - Гулнора Карим шведларнинг Телиа Сонера (Telia Sonera) мобил телефон компаниясига Ўзбекистон бозорига кириб олишига шароит яратиб бергани ва бунинг эвазига ўша компаниядан  400 миллион доллар атрофида пора олгани, швед журналистлари текширув ўтказиб, ўз иддаоларини исботлашгандан кейин Телиа Сонера раҳбари истеъфога кетишга мажбур бўлгани ҳақида.

Бугунги эшитиришда, юқорида айтилган порадан ташқари, Гулнора шведларни мунтазаб ҳимоя қилиб боришга ваъда бериб, бунинг учун ўзига ҳар йили яна 3 миллион доллардан "маош" тўлаб туришни талаб қилгани ҳам иисботланади. Бу тўловлар Гулнорага "консультация учун" деб расмийлаштирилиши ва йилига уч марта (1 млн доллардан бўлса керак - Ҳаракат) тўланиши ҳам келишиб олинган экан.

Бундан ташқари шведларга қуйидаги иккита мажбурият ҳам юклатилган:

-  Гулноранинг талаби билан у раҳбарлик қиладиган ташкилот ўтказадиган тадбирларига спонсорлик қилиш ва бундай тадбирларга чет эллик артистларни олиб келишини ташкил этиш;

- Телиа Сонерага конкурентлик қиладиган бошқа компанияларни йўқ қилиш, конкурентларнинг мижозларни Телиа Сонерага ўтказиб бериш ваъдаси учун Гулнорага қўшимча 5 миллион доллар тўлаш.

Гулнора ўз қўли билан ёзган бу ишга оид ҳужжатлар ва ёзувлар Гулнораники эканлиги исботловчи экспертларнинг фикрлари ҳам шу эшиттириш доирасида кўрсатилади.

Эслатиш керакки, шведларнинг бу телеканали Гулноранинг порхўрлиги ва унинг Телиа Сонера билан қилган қаллобликларини кўрсатувчи биринчи эшшиттиришини ўтган йили 12 декабрда намойиш қилган эди: http://harakat.net/news/?id=12893