Африканинг энг жанубидаги мамлакатнинг мусулмонлари оммавий суннат тўйи ўтказишган экан, улардан 27 нафари ўша ерда ўлгани ҳақида жаҳон ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Бу тадбир ҳукуматнинг рухсати билан ўтказилган ва ҳар бир суннат қилинган жойда доктор бўлиши кераклиги назарда тутилган экан. Табиий, ҳақиқий мусулмоннинг доктор билан иши йўқ, у Оллоҳга ишонади, Оллоҳнинг қарори қандай бўлишини эса, бандаси аввалдан билолмайди.
Бу мамлакатнинг Президенти Жейкоб Зума дарҳол бу воқеа бўйича текширув ўтказишни буюрган. Мамлакат бу воқеадан дарғазаб, дейди у, қандай қилиб болалар уларни ҳимоя қилиши керак бўлганларнинг қўлида ҳалок бўлдилар.
Болаларни суннат қилишдан ташқари, уларни совуқда қолдириб, улар қанчалик чидамкор эканликларини ҳам текширишган экан. Ўлганлар суннатдан ўлдими ёки совуқданми? Хабарларда бу саволга жавоб йўқ.
Ўзбекистоннинг Фуҳушаси ҳам халқдан ўғирлаган пули ҳисобидан шунақа оммаий суннат тўйлари ўтказишни яхши кўрарди. Қизиқ, у нега ўлган болларнинг сонини ҳеч эълон қилмайди. Қолаверса, у ўтказган никоҳ тўйларидан кейин, нечта қиз бокира чиққани ҳам халққа билдирилиши керак. Эски одатимизга кўра, келин-куёв биринчи марта бирга ётган қонли кўрпа ҳамма кўрадиган жойга осиб қўйиларди. Фуҳуша ҳар бир кўрпани шахсан текшириб, Фонд Форумнинг муҳри билан тасдиқлаши шарт.