Россия Федерациясининг Федерал Ҳаво Транспорти Агенлиги томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, "Донавиа" компанияси Краснодардан Тошкент ва Самарқандга авиапарвозларни амалга оширади. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москвадаги Ўзбекистон элчихонасига юборган тегишли хабарида айтилишича, Краснодар-Тошкент ва Краснодар-Самарқанд орасида йўловчилар, юклар ва почта ташиш хизматларини мунтазам амалга оширилади.
Ҳозирда «Якутия», «Уральские авиалинии» ва «Ўзбекистон хаво йўллари» авиакомпаниялари Краснодардан Тошкентга рейсларни амалга ошириб келмоқда. Краснодар-Самарқанд ўртасида эса тўғридан-тўғри парвозлар мавжуд эмасди, дейилади маълумотда.
Қашшоқ ва иштонсиз Ўзбекистон ҳукумати Россияда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбекларнинг пули ҳисобига яшаётган бўлса ҳам, "Ўзбекистон ҳаво йўллариа"га янги учоқлар сотиб олиб, мардикорларимиз осонликча уйларига келиб-кетишлари учун шароит яратишни ҳам ўйламайди. Офарин "Донавиа" компаниясига! Ҳамма мардикорларимиз номида унга раҳмат дейишимиз керак.