21 May 2013
22:56 - Миршаббоши Матлубов Хитой элчисини қабул қилди, бунинг орқасида бир гап бор

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов Хитойнинг мамлакатимиздаги элчиси Чжан Сяони қабул қилган. Учрашув давомида миршаббоши ва элчи Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг жамоат хавфсизлиги, одам савдоси, наркотикларга қарши кураш ва трансмилий жиноятларга оид қисмини муҳокама қиилшган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга доир келишувларга аҳдлашишган.

Нима бўлганда ҳам, Хитой элчисининг ташқи ишлар эмас, ички ишлар вазирлигига ташриф буюриши шубҳали кўринмоқда.

Шу муносабат билан эслатиб ўтиш керакки, ўтган йил Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Озорбайжон ички ишлар вазири билан учрашув ўтказганда, "Ҳаракат" Агентлиги шундай муносабат билдирагн эди: "Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша исмли қизи катта порахўрликка аралашганда унга шерик бўлган "Ўздунробита" ширкатининг раҳбари Бекзод Аҳмедов ҳозир Кавказда қочиб юргани хусусида гаплар бор. Ўзбекистоннинг элчиси уни қўлга тушириш масаласида озорбайжонлик вазир билан кўришган бўлса керак". Бироздан кейин Бекзод Аҳмедов МХХ ертўласида йўқ қилингани ҳақида гаплар пайдо бўлди. "Ҳаракат"нинг тахмини тўғри бўлгани, шубҳасиз.

Хитой элчисининг учрашуви ҳам шу каби масала билан боғлиқ бўлган бўлса керак. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу учрашувда Ўзбекистон тарафи биронта бечора уйғурни Хитой жаллодларига топширишга ваъда берган.