20 May 2013
23:28 - Адолатсизлик: Остонадаги Жаҳон Антикризис Конференциясига Ислом Карим таклиф қилинмабди
23 май куни Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан чақирилган Жаҳон Антикризис Конференцияси бўлади. Бундай конференция ўтказиш ташаббусини БМТнинг 67-чи сессияси ҳам қўллаб-қувватлаган экан.

Табиий, бу конференцияда жаҳон иқтисодий кризиси ва у билан кураш йўллари муҳокама қилинади. Нурсултон Назарбой кризис билан курашнинг қозоқча йўллари ҳақида 9 минг киши қатнашиши кутилган форумда ўзи гапирмоқчи.

Бу ерда адолатсизлик бўлаётганини айтиш лозим дейди, мухбиримиз. Ахир Ўзбекистон ахборот воситалари ва лаганбардор экспертларнинг фикрига кўра, Ислом Каримнинг иқтисодий кризисларни четлаб ўтиб, Ўзбекистонни жаннатсимон ўлкага айлантириш стратегияси жаҳонда "ўзбек йўли" деб тан олинганку. Нимага уни Остонадаги конфренцияга бош докладчи қилиб чақиришмади?

Ким билади, балки чақиришгандир. Аммо, "Ҳаракат" агентлиги Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгич бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, Қозоғистондан 8 баравар, Туркманистондан 6 баравар орқада эканлигимизни очиқлагандан кейин, "ўзбек йўлига" ишонч қолмаганини кўриб турган Мардикорбоши Ислом Каримнинг ўзи таклифни рад этгандир.

Ҳар ҳолда шундай бўлса керак, чунки, Қозоғистонда дворниклик қилаётган ўзбеклар қонференция бўлаётган жойга бориб, "Иштонсиз Ислом Карим! Истеъфога кет!" деб бақиришларининг эҳтимоллиги жуда катта. Қолаверса, яқинда Ўзбекистонда шундай бақиришлар бошланишини кутиш керак.