20 May 2013
22:14 - Бухорода юқори октанли бензин ишлаб чиқарилади
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Американинг Honeywell ва UOP компаниялари технологияси асосида юқори октанли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, «Евро-3″ ва ундан юқори» стандартиг жавоб бера оладиган бензин чиқаришни мунтазам йўлга қўйиш кейинги йил бошида амалга оширилади.

1997 йилда ишган туширилган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳозирги куна Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали бензин ишлаб чиқаради ава бу турдаги маҳсулот «евро-2″ стандартига мосдир.