21 May 2013
09:45 - Ислом Каримга ўхшаганлар ҳали-бери тушунмайдиган хабар: Гуржистон иқтисодининг ўсиш тезлиги тижорат банкларининг консерватив сиёсати туфайли камаймоқда
Қаранг, Гуржистон иқтисоди ўсмоқда, аммо ўсиш тезлиги камаймоқда. Шунақа гапни Ўзбекистонда эшитасизми? Йўқ. Ислом Карим ва унинг ҳукумати ҳар доим фақат қандайдир ўсиш ҳақида гапиради. Аммо, улар битта нарсани ўлгунларигача ҳам тушунмайдилар: русларнинг "рост росту рознь" ифодасини ўзбекча қилишга ҳаракат қилмайдилар. Таржима қилсак, "ўсиш бор, ўсиш бор" дейишга тўғри келади. Аммо бу иккита ўсиш мутлақо бошқа-бошқа нарсалар.

Фараз қилинг, Ўзбекистоннинг 100 доллари бор. Бу пул бир йилда 8,2 фоизга ошди. Демак, пулимиз 108,2 доллар бўлди. Қозоғистоннинг эса, биздан 8 баравар кўп пули кўп - 800 доллар. Уларда ўтган йили ўсиш 5,2 фоиз бўлди. Демак, энди пуллари 841,6 доллар бўлди. Бизнинг пулимиз бор-йўғи 8,2 долларга ортди, қозоқларники 41,6 долларга.

Аммо, Ислом Карим дунёда ҳаммадан кўп ўсаётганимизни, яъни ёлғонни гапиради. Балки, у ёлғон гапирмаётгандир. Чунки, ҳақиқатдан ўсишимиз 8,2 фоиз. Демак, фақат ўсишнинг фоизи етрали эмас. Ўсаётган нарсанинг абсолют миқдори ҳам муҳим. Ислом Карим шуни тушунмаса, у саводсиз одам. Тушуниб туриб, ҳақиқатни халқдан яшираётган бўлса, у ёлғончи.

Кеча жаҳондаги энг обрўли Standard & Poor's рейтинг ташкилоти Гуржистонда иқтисод ўсишининг тезлиги камайганини айтибди. Ўсиш давом этмоқда, аммо ўсиш тезлиги камайибди. Ва ўсиш тезлиги камайишининг сабаби сифатида банкларнинг консерватив сиёсати кўрсатилибди. Ўзбекнинг банкчилари "бу нима дегани?" деб сўрасалар керак.

Аҳволимиз шу. "Ислом Карим саводсизми ёки алдоқчи?" деган саволга жавоб беролмаймиз.

Дарвоқе, нима фарқи бор - саводсизми ёки ёлғончи?