20 May 2013
21:32 -
Тошкентга Ҳиндистон вице-президенти келмоқда
Эртага Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансори бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Тошкентга келади. Бу ҳақда NetIndian нашри хабар берган. Расмий ташриф даврида ҳинд делегацияси Президинти Ислом Каримнинг қабулида бўлиши, Ташқи ишлар вазирлиги ва Сенатда учрашув ўтказиши ҳамда Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилиши кутилмоқда.
Муҳаммад Ҳамид Ансори Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистоннинг биринчи вице-президенти бўлади, бунгача Тошкентга ушбу юртнинг бош вазирлари (Нарасимха Нао-1993 йил, Манмохан Сингх 2006) келган. Аммо, Муҳаммад Ҳамид Ансори ўтган йили Тожикистонда бўлган ва Имомали Раҳмон билан кўришган эди.