20 May 2013
20:55 - Ўзбек авиалайнерини Мадридда яшин урди, асл сабаб тез юрар поездда

Мадрид халқаро аэропортида Тошкент-Женева-Мадрид йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг Airbus А310 самолётини яшин урди. 17 май куни маҳаллий вақт билан 21.35 да Мадрид аэропортига қўниш чоғида қаноти жиддий шикастатланган самолёт экипажнинг ўта моҳирона ҳаракати эвазига талофатсиз қўнган. Мазкур ҳолатни миллий авиакомпаниямизнинг парвоз хавзсизлиги департаменти ўрганмоқда эмиш.

Аслида, дейди мухбиримиз, буни ўрганишнинг ҳожати ҳам йўқ. Гап шундаки, Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақабли қизи Мадридда элчилик қилаётганда Испаниянинг бир компаниясидан катта пора олиб ва кейин отасини лақиллатиб, бир нечта тезюрар поезд сотиб олиш ҳақида ваъда берганди. Аммо, Ўзбекистон биттагина поезд сотиб олиш билан чекланди. Испанлар қасд олиб, бизнинг учоқни гўёки яшин ургандек ўйин қилишди. Бу қўрқитиш акцияси эди, холос.