Шу ой сўнгида Президент Ислом Каримнинг Сирдарё влоятига ташрифи мўлжалланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоятга янги ҳоким тайинлайдиган Ислом Каримнинг ташрифи олдидан вилоят тўлиқ ғалвирдан ўтказилмоқда. “Бирлик” Партиясининг маҳаллий фаолларига кўра, қама-қама авжига минган Сирдарёда айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини овлаш кучайиб кетди. Сўнгги 2 ҳафтада 20 га яқин миршаб ва миршаббошилар, солиқчи-хуфялар ҳибсга олинди.
Президент Ислом Каримнинг Гулистон сессиясида оташин нутқ сўзлаши ва халқ орасида адолат ва ҳақиқатга уларнинг ишончини яна-да орттириши кутилмоқда. Маҳаллий раҳбарлар ўқитвчилар, шифокорлар ва болаларни жамоат жойлари, кўча ва аривларни тозалаша жалб этиб, Мардикорбошининг ташрифга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Аммо, қама-қама билан иш битмайди. Иқтисоди йилдан-йилга ботиб бораётган Ўзбекистонни қутқариш учун инқилобий ислоҳотлар ўтказиш устида ўйлаш керак. Ислом Карим бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, тушунтириш керак. Масалан, эркаклик ғурури бор бўлган йигитлар Ислом Карим ўтаётган йўлнинг бўйига "Иштонсиз Мардикорбоши! Истеъфога кет!" каби шиорлар осиб, унинг кўзини очишга ҳаракат қилсалар яхши бўлади.