20 May 2013
15:18 - Қозоғистонда "Нолегал" номли операциянинг биринчи босқичида 700 нолегал мамлакатдан чиқариб юборилган
13 майдаги хабарларимиздан бирида 17 майгача Олмота ва бошқа шаҳарларда ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш доирасида "Нолегал-2013" номли оператив-профилактика табдирларининг биринчи босқичи ўтказилишини билдиргандик. Қозоқ хабар агентликлари Ички ишлар вазирлигига асосланиб билдиришича,ўтган давр ичида 15 минг 465 чет эллик маъмурий жавобгарликка тортилган, уларнинг 15минг 16 нафари МДҲ мамлакатларидан. Суднинг қарори билан 687 киши мамлакатдан чиқариб юборилган, уларнинг 680 нафари МДҲдан экан. Қидирувда бўлган 128 киши ушланган, миграция қонуни бузиш ҳоллари бўйича 74 та жиноий иш очилган.

Нолегалларга иш берган қозоғистонлик 567 тадбиркор ҳам маъмурий жавобгарликка тортилибди.

Хабарларда қўлга тушган МДҲликларнинг қанчаси қайси мамлакатдан эканлиги аниқ айтилмаса ҳам тахмин қилиш мумкинки, уларнинг кўпчилиги ўзбеклар. Чунки, айнан қашшоқ ҳолга келиб, иқтисоди ботаётган Ўзбекистондан миллионлаб ўзбеклар оилани боқиш учун чет элларга чиқиб, ҳар қандай қора ишни бажармоқдалар. Уларнинг ичида нолегал ҳолатдагилар ҳам кўп.