Ўзбекнинг иккита муттаҳами - ака-ука Тиллахўжаевлар (улардан бири Дилшод авваллари ўзини "Бирлик" фаоли деб ҳам ҳисобларди) Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилингандан кейин, Брюсселдан туриб ўзбекларни ҳимоя қилиши иддао қилинаётган Алишер Навоий номли институт ташкил қилганганини эълон қилишлари бир қатор шубҳалар уйғотди.
1. Сиёсий фаолият олиб бориши мўлжалланаётган ташкилотга Алишер Навоий номини беришнинг ножиддийлиги.
2. Ўша пайтда ўзбекларни ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатаётган "Бирлик" Партиясининг фаоли бўлган Дилшод Тиллахўжаев бундай жиддий иш бошлашдан олдин "Бирлик" раҳбарларини ҳеч бўлмаса огоҳлантириб қўймагани.
3. Кейин маълум бўлишича, бу институтнинг ғиёбий/яширин отаси - ўз фойдасини ўйлаб шимолий қирғизларни қўллаб-қувватлаш учун ўзбекларни митингга олиб чиққан ва ўзбекларнинг қирғин қилинишига йўл очиб берган хоин Қодиржон Ботиров эканлиги. Маълумки, Қирғизистондаги қонли воқеалардан икки ой аввал, аниқроғи, 2010 йил 15 апрелда "Ҳаракат" Агентлиги, аслида, "Бирлик" Партияси деса ҳам бўлаверади, Қодиржон Ботировни ўзбекларни фожеага олиб кетаётганини айтиб огоҳлантирганди.
4. Икки кишидан иборат бўлган Алишер Навоий Иинститути Ўзбекистон МХХсининг қўли остидаги ўйинчоғи эканлиги ҳам аниқ фактлар билан "Ҳаракат" саҳифаларида фош қилингани.
5. 2011 йил 10 июнда, яъни ўзбеклар қирғин қилинган куннинг бир йиллиги куни, "Бирлик" ва "Эзгулик" фаоллари узоқдан туриб бу тадбирни бошқарган "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида тарихда ўрнаги бўлмаган мардлик кўрсатиб, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихоннаси олдида "Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин" шиори оситида пикет ўтказганларида, Алишер Навоий институти бу пикет унинг ташаббуси ва пули эвазига ўтказилди деган гап-сўзлар тарқатгани, ака-ука Тиллахўжаевларнинг тожик аслли малайи Суҳроб исмли ит "Озодлик" радиосида бу пикет ўзи томонидан уюштирилганини ҳам иддао қилишгача боргани. Айтиш керакки, бир оздан кейин "Озодлик" радиоси унинг ёлғон сўзларни ўз сайтидан олиб ташлашга мажбур бўлган бўлса ҳам, "Бирлик"нинг номини тилга олмади.
Шу билан бу институт туғилмасдан ўлди дейиш мумкин. Афтидан, Ўзбекнинг хоини Қодиржон Ботиров ўз тирикчилиги билан овора бўлиб, бу институтни ҳам унутди шекилли, бугун "Ҳаракат" хатқутисига қизиқ бир хат келди.
Хат ўша Алишер Навоий Институти номидан ёзилган бўлиб, Институт ўзбеклардан ҳайрия ёрдами сўраётган экан.
Миллатнинг тақдирига бефарқ эканлигини кўп марта намойиш қилган ўзбеклар бу Институтга ёрдам беришга бошлайдилар деган фикр ҳаёлимизнинг нариги чеккасига ҳам келгани йўқ. Аммо, вақтдан фойдаланиб, бундай масхарабоз ва қаллоблардан нарироқ туринг деб масаҳат бермоқчимиз. Аммо ҳар ким ўз қарорини ўзи беради.
Расмда - "Бирлик" ва "Эзгулик" фаолларининг 2011 йил 10 июнь куни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдидаги пикетига чиққан Ўзбекнинг мард йигитларидан бири - ёши 70 дан ошган Қаҳрамон ота. Бу отахон Ўзбекни ҳимоя қилиб чиққани учун ўша куни Ислом Каримнинг ифлос мирашаблари томонидан кечгача Мирзо Улуғбек тумани мирашабхонасида бошқалар билан ушлаб турилган. Вақти келади, Ўзбек миллати бу миршабхона биносини ер билан яксон қилиб, унинг ўрнига Ўзбекнинг миллий қаҳрамони Қаҳрамон отанинг музейини очади.
Абдураҳим Пўлат: 30 миллион ўзбек қисиб ўтирганда шу плакатни кўтариб чиқишга журъат этган Қаҳрамон отанинг олдида тиз чўқиб, мен каби у кишининг оёғини ўпишга тайёр ўзбеклар борми ўзи?