19 May 2013
19:39 - Ўзбегимнинг фоҳишалари Бокуга ҳам етиб бордими?
Ислом Карим раҳнамолигида қашшоқ ҳолга келган ўзбекларнинг эркаклари оила тебратиш учун Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилишаётган бўлса, жуда кўп ёш ўзбек аёллари Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларида фоҳишалик билан шуғулланаётганларини Ўзбекистоннинг ташқарисида ҳамма билади.

Озорбайжоннинг ўзида ҳам унчалик таниқли бўлмаган АПА агентлиги Баку шаҳарининг полициясига асосланиб хабар беришича, шаҳарнинг бир қатор тунги бар ва сауналарда махсус операция ўтказилиб, беҳаё ишлар билан машғул бўлган 45 аёл ва 8 эркак киши ушланган, аёлларнинг кўпчлиги 16, 17, 18 ёшдаги ўзбекистонликлар бўлиб чиққан. Хабарда фоҳиша эмас, баҳаёлик сўзи ишлатилган бўлса ҳам, аслида гап фоҳишалик ҳақида кетаётгани ўз-ўзидан маълум.

Аммо, АПА агентлиги тасдиқланмаган хабарлар тарқатиш одати борлиги билан танилгани учун, унинг хабарларига ишонавермаслик керак. Масалан, бу йилнинг ўзи бу агентлик икки марта шарманда бўлди. У аввалига Туркия ташқи ишлар вазири Довутўғли билан ўз мухбири суҳбат қилганини иддао қилиб, бу суҳбатдан иқтибослар ҳам беришга улгурди. Аммо, Туркия вазирлиги умуман бундай суҳбат бўлмаганини билдирди. Бу агентлик АҚШ Давлат Котиби Жон Керри озорбайжонлик ҳамкасбига телефон қилганини хабар қилди. Америкаликлар буни ёлғон дедилар.

Ислом Карим раҳнамолига ҳаётимиз шундай давом этаверса ўзбек фоҳишалари сўзсиз Озорбайжон пойтахтига ҳам етиб боради, аммо улар бугуноқ Бокуда борми ёки йўқлиги ҳали номаълум.