19 May 2013
17:37 - Ҳиротда қайтадан тикланган Алишер Навоий мавзолейининг очилиш маросими бўлди

Ҳа, кеча Ҳиротда ўтказилган тантанали маросим улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг сўнги асрларда ғариб ҳолга келган мавзолейини таъмирлаш тамом бўлганига бағишланибди. Ўзбекистонда кенг тарқатилмаган хабарга кўра, таъмирлаш иши Афғонистон Ахборот ва Маданият Вазирлиги томонидан $60 мингга бажарилган. Яна 10 минг долларни маҳаллий ўзбек тадбиркори Ҳожи Абдулла берибди.

Бунчалик оз пулга жиддий иш қилиб бўлмаслигини ҳамма тушунади. Аммо, Ўзбекистон ҳукумати бундан кўпроқ маблағ ажратиб, улуғ шоиримизга ҳурмат кўрсатиши керак эмасмиди, деган савол туғилиши ғоят табиий.

Бизга ош ейиш бўлса бўлди, Алишер Навоий билан кимнинг иши бўларди.